Фарғонада ноисломий диний ташкилотларнинг минтақавий раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон 05 Октябрь 2015 2154

2 октябрь куни Фарғона вилояти адлия бошқармасида Фарғона водийсининг ноисломий диний ташкилотларнинг минтақавий раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди. Унда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун ижроси ҳолати муҳокама қилинди.

Семинар ишида дин ишлари қўмитаси вакиллари, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари адлия бошқармалари ходимлари, шу вилоятлар ҳокимиятлари ва ИИВ ишчилари иштирок этди.

Тадбир миллий қонунчилик доирасида диний фаолият юритиш муҳокамасига бағишланди.
Дин ишлари қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, семинар якунида диний ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Дин ишлари бўйича кўмита
Ахборот хизмати

Кўпроқ янгиликлар