Кобул шаҳрида икки террорчи-ҳудкуш Россиянинг элчихонаси ва мамлакат парламенти биноси олдида иккита кучли портлатишни амалга оширди, деб хабар бермоқда TOLO News нашри.

Террорчиларнинг шериклари воқеа жойини ўраб олган маҳаллий ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари билан отишмага киришган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча нафар жангари қабила бошлиғи, Ғилмон вилояти губернатори Турон Наимнинг уйига бостириб кирган. 

Охирги ойларда Афғонистонда армия ва "Толибон" жангарилари ўртасида кўп сонли тўқнашувлар юз бермоқда. 1 октябрда ҳукумат кучлари Қундуз шаҳрини эгаллаб олган террорчиларни шаҳардан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлишган.