Индонезияда фалокатга учраган Aviastar компаниясининг самолёти бортида бўлган барча 10 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Жанубий Сулавеси вилояти полицияси вакили маълум қилди.
Аввалроқ йўқолган De Havilland Canada DHC-6 Twin Otter самолёти қидириш ишлари қайта бошлангани маълум қилинганди.

Самолёт экипажи Сулавеси оролидаги Макасар шаҳрига қўнишига ярим соат қолганда алоқага чиқмай қўйган.