Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 5 октябрга ўтар кечаси фаластин томонидан юборилган ракета зарбаларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда армия матбуот хизмати.

Ҳозирча авиазарбалар оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар эълон қилинмади. Ҳарбийлар Ғазо сектори шимолидаги ХАМАС ҳаракати объектларининг бомбардировка нишонларига айлантирилганини хабар беришди.

“4 октябрь куни Ғазо секторидан учирилган ракета Исроил жанубида портлаган эди... Жавоб тарқиқасида Исроил ҲҲК Ғазо сектори шимолидаги ХАМАС инфратузилмаларига зарба берди”, - дейилади Исроил мудофааси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, 2014 йил августидан кучга кирган тинчлик шартномаси бузилган ҳолда йил бошидан буён Исроил ҳудудига 16та ракета учирилган. Тахминларга кўра, аксарият зарбалар ИШИД террорчилари томонидан берилмоқда. Бироқ Исроил томони ким бўлишидан қатъи назар, барча ракеталар учун ХАМАС ташкилотидан жавобгарликни бўйнига олиб, тинчлик шартномасига риоя қилишни талаб қилмоқда.

Ўқ отишларнинг янгиланишига ўтган ҳафтада Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ва Шарқий Қуддусда фаластинликлар томонидан уюштирилган ҳужумлар натижасида тўрт Исроил фуқароси вафот этгани сабаб бўлди.