3-4 октябрь кунларида Италия А сериясининг 7-тур учрашувлари ўтказилди.

Дастлабки куни "Карпи"-"Торино" (2:1) ва "Кьево"-"Верона" учрашувлари бўлиб ўтди.

4 октябрь санасига эса "Фиорентина"-"Аталанта", "Сампдория"-Интер", "Милан"-"Наполи", "Ювентус"-"Болонья", "Палермо"-"Рома", "Эмполи"-"Сассуола", "Удинезе"-"Женоа" ва "Лацио"-"Фрозионе" учрашувлари белгиланганди.

"Фиорентина"-"Аталанта"
6-турда "Интер"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган "Фиорентина" бу турда "Аталанта"ни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0).
Бу учрашувдан кейин "фиалкалар" ҳисобидаги очколар сони 18тага етган ва жамоа яккапешқадамга айланган.

"Фиорентина"-"Аталанта" 3:0
Голлар: 6 Иличич, 34 Валеро, 90 Верду
Огоҳлантиришлар: Маселло (22), Толои (57)
Четлатиш: Габриэль Палетта (5, "Аталанта")

"Сампдория"-Интер"
Манчини шгирдлари бу турда Вальтер Зенга бошқарувидаги "Интер" майдонига сафар қилди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтди. Бу натижадан кейин "Интер" 16 очко билан А сериянинг иккинчи ўрнида турибди.

"Сампдория"-Интер" 1:1
Голлар: Муриэль (51) - Перишич (76)
Огоҳлантиришлар: Баррето (64), Лукас (84) - Перишич (68), Мело (80), Медель (82), Гуарин (90)

"Милан"-"Наполи"
"Милан" ўз майдонида "Наполи"га йирик ҳисобда ютқазди. Учрашувида 0:4 ҳисоби қайд этилди. Инсиньенинг дубли, Аллан ва Элининг автоголлари эвазига "Наполи" муҳим ғалабани қўлга киритди.
Эндиликда Синиша Михайлович шогирдлари 9 очко билан 10-ўринда қолмоқда. "Наполи" эса 6-ўринга кўтарилган (12 очко)

Милан – Наполи 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 13 Аллан, 0:2 – 48 Инсинье, 0:3 – 67 Инсинье, 0:4 – 77, автогол Эли.
Огоҳлантиришлар: Аллан (14), Бонавентура (32), Кальехон (61), Антонелли (64), Эли (66), Жоржиньо (80).

"Ювентус"-"Болонья"
"Ювентус" ва "Болонья" учрашувида туринликлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Ювентус" сафида голларга Мората, Дибала ва Хедира муаллифлик қилди. Жамоа ниҳоят ўз аҳволини яхшилаб бормоқда 8 очко ва 12-ўрин.

Ювентус - Болонья - 3:1

Голлар: Мората (33), Дибала (52, пен), Хедира (63) - Мунье (5)
Огоҳлантиришлар: Дестро (40), Гастальделло (41), Мунье (45), Масина (50), Пульгар (56), Лемина (83).

"Палермо"-"Рома" 2:4
Голлар: 58 Жилардино, 90 Гонсалес - 2 Пьянич, 13 Флоренци, 27 Жервиньо , 90 Жервиньо
Огоҳлантиришлар: Хильемарк (48), Чочев (61), Струна (64), Жилардино (65), - Наинголан (34), Эмерсон (76), Манолас (81)

"Эмполи"-"Сассуола" 1:0
Гол: Маккароне (88)
Огоҳлантиришлар: Тонелли (26), Крунич (90) - Терранова (17), Пелузо (37), Врсалько (72)
Четлатиш: Зелиньски (90)

"Удинезе"-"Женоа" 1:1
Голлар: Ди Натале (47) - Перотти (76)

"Лацио"-"Фрозионе" 2:0
Голлар: Кейта (80), Жоржевич (90)
Огоҳлантиришлар: Биглия (53), Хентилетти (59), Андерсон (67), Кейта (81) - Дионизи (53)