Италияда тезюрар лимузиннинг сузувчи намунаси ишлаб чиқилди

Технология 05 Октябрь 2015 2636

Fiart Mare кемасозлик корхонасида очиқ денгизда лимузин ўрнида фойдаланиш мумкин бўлган Jet Capsule катери ишлаб чиқилди, дея хабар бермоқда luxurylaunches. Мазкур кеманинг тезлиги соатига 68 километр (38 узел)ни ташкил этиб, унинг ичига 13 киши жойлаша олади.
Катернинг корпуси углерод толачаларидан тайёрланган. Унга ҳаво совутиш ва иситиш тизими, LED-ёритиш ва ҳожатхона жойлаштирилган.
Кема дизайни ва техник имкониятлари буртмачиларнинг ихтиёрига кўра ўзгартирилиши мумкин. Унинг нархлари ҳозирча ошкор қилинмади.

Кўпроқ янгиликлар