2015 йилда сайёра аҳолиси орасида қашшоқлик даражаси 10 фоиздан пастга тушди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълумотлари далолат бермоқда.

Рекорд даражадаги бундай тушиш ҳисоб-китобнинг янги методикаси туфайли қайд қилинди. Унга кўра, бир кунлик даромади 1.9 доллардан ошмайдиган одамлар “ўта қашшоқ” деб тан олинади. Илгари бу кўрсаткич 1.25 доллар даражасида эди.

Шунингдек, камбағаллик даражаси дунё миқёсида 3.2 фоизга тушган: сайёра аҳолисининг 12.8 фоизи (902 млн киши) 2012 йилда камбағал бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 9.6 фоизга ёки 702 млн кишига тенглашди.