Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида истиқомат қилувчи фуқаро уйига келган меҳмон томонидан пичоқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, Бобомурод исмли шахс Асрор деган дўсти билан ўз уйида меҳмондорчилик қилган. Маст бўлиб қолган эркаклар ўртасидаги келишмовчилик муштлашувга айланиб кетган. Асрор уй эгасининг қорнига пичоқ урган.
Жабрланувчи омон қолган, жиноятчи эса тергов қилинмоқда.