Кейт Уинслет 40 ёшда ёхуд “Титаник”нинг афсонавий барҳаётлиги

Жаҳон 05 Октябрь 2015 6097

Томирида тоза инглиз қони оқаётган голливуднинг машҳур актирисаси Кейт Эли́забет Уи́нслет ўзининг 40 ёшини кенг нишонламоқда.

У 1975 йилнинг 5 октябрида Буюк Британиянинг Рединг шаҳрида туғилган. Илк карьерасини инглиз телевидениесидаги чиқишларидан бошлаган. Кейт Уинслет илк бор катта экранларга 1994 йилда Питером Жексоннинг “Само яратиғи” филмида роль ижро этган.

Унинг бир қатор фильмлари катта экранларга чиққач, оламшумул довруғ қозонган, мисли кўрилмаган маблағлар йиққан. Кейт фаолиятидаги ана шундай картиналардан бири, бу шубҳасиз “Титаник” фильми эди.

1997 йилда Жеймс Кэмерон кинематография тарихидаги энг даромадли фильм — “Титаник”ни суратга олди. Ўшанда Леонардо ДиКаприо ва Кейт Уинслет фильмлардаги севги воқеаларининг рамхий жуфтликларига айланишди. Аммо фильм кўп йўналишлар бўйича “Оскар” қўлга киритган бўлса, улар орасида Кейт ижро этган роль учун берилгани йўқ эди.

Ва ниҳоят орадан йиллар ўтиб, 2009 йилнинг 22 февралида у “Оскар мукофотини қўлга киритади. У бу мукофотга “Ўқувчи” фильмида ижро этган роли учун сазовор кўрилди. “Оскар” тақдимотига саноқли ойлар қолганида айнан шу роли учун “Олтин глобус” совринини ҳам қўлга киритади.

Бугун ана шу голливуд юлдузи 40 ёшда. Аммо мафтункор ва латофатли актрисанинг порлаб турувчи кўзлари, муҳаббатга ташна қалби ҳали узоқ йиллар ижод қилишини англатиб тургандек.

Кўпроқ янгиликлар