Кимё соҳасидаги йирик олим, академик Зокиржон Салимов ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистон 05 Октябрь 2015 3127

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Кимё соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Зокиржон Салимов 75 ёшида вафот этди.

З.Салимов 1940 йили ишчи оиласида туғилди. 1962 йили Тошкент политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети)ни тугатиб, мазкур олий ўқув юртда аспирантурада таҳсил олди. 1967 йилда номзодлик, 1976 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.

Истеъдодли олим ўзининг қарийб 50 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент политехника институти катта ўқитувчиси, доценти, профессори, кафедра мудири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Кимё институти директори, Умумий ва ноорганик кимё институти раҳбари каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилди ва юртимизда кимё-технология соҳасидаги долзарб илмий масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.

З.Салимовнинг кимёвий технология жараёнлари ва қурилмалари соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўплаб мақола ва рисолалари илмий жамоатчиликка яхши маълум. Айниқса, унинг раҳбарлигида яратилган нефть-газ конденсати аралашмаларини сувсиз ҳайдаш технологияси ҳозирги кунда мамлакатимиз нефтни қайта ишлаш заводларида самарали қўлланаётганини таъкидлаш жоиз.

Жонкуяр ва талабчан раҳбар сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита бошчилигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар