Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 5 октябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Сурияга бориб келган Ўрта Осиё вакиллари ўз таассуротларини журналистлар билан ўртоқлашдилар>>

Россиянинг Сурияда ҳарбий операция бошлаши билан эски муаммо яна кўтарилди, бу ҳам бўлса Суриядаги радикал гуруҳлар томонида туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этаётган Ўрта Осиё вакиллари

ИШИД жангарилари Пальмирадаги Триумфал аркни портлатиб юборишди>>

Суриянинг Пальмира шаҳридаги антик даврга оид обидалардан яна бири бўлмиш Триумфал арк ИШИД жангариларининг навбатдаги хунрезлиги нишонига айланди

WT: Обама ва Керри Россия режалари ҳақида заррача ҳам тушунчага эга эмас>>

АҚШнинг Яқин Шарққа нисбатан тутаётган сиёсатида Америка президенти Барак Обаманинг лаёқатга эга эмаслиги намоён бўлмоқда

Америкалик сиёсатчи ўз китобида Клинтон оиласидаги зўравонлик ҳақида ёзди>>

Америкалик сиёсий маслаҳатчи Рожер Стоуннинг янги китобида ёзишича, АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон тез-тез жаҳл отига миниб, қўл остидаги ходимларга, махсус хизмат агентларига ва ҳатто ўз эрига азоб беради

Россия ТИВ: АҚШ Қундуздаги шифохона ўрнини билар эди>>

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Қундузни бомбардимон қилиш чоғида “Чегарасиз шифокорлар” гуманитар ташкилотининг бу ердаги манзилини аниқ била туриб у ерга бомба ташлади

Newsweek: Ал-Қоида Россия ҳарбий асирлари учун пул тўлашга тайёр>>

"Ал-Қоида" билан алоқада бўлган "Фронт аль-Нусра" жангарилар гуруҳи Сурияда асирга тушган рус аскарлари учун мукофот пули эълон қилди

АҚШда 5- синф ўқувчиси кучук боласи сабабли қўшни қизни отиб ташлади>>

Америкадаги мактаблардан бирининг 5- синф ўқувчиси ўзининг саккиз ёшли қўшнисини ўртасида кучук боласи сабабли жанжал келиб чиққани сабабли отасининг қуроли билан отиб ташлади

Челябинсклик ўсмир ўзига компьютер ўйнашни тақиқлаган онасини ўлдирди ва отасини жароҳатлади>>

Россиянинг Челябинск вилоятидаги Тургояк шаҳарчасида яшовчи 15 ёшли ўсмир ўз оиласидагиларга пичоқ билан ҳужум қилди

2015 йилда инсоният тарихида биринчи марта ўта қашшоқлик даражаси 10 фоиздан пасайди>>

Дунёда ўта камбағаллик даражаси жорий 2015 йилда илк маротаба сайёрамиз аҳлисининг 10 фоизидан камроғини ташкил этади

Олма-ота аэропортида қалбаки ўзбек паспортига эга қозоқ аёл ушланди>>

Олма-отада қозоғистонлик чегарачилар Абу-Дабидан қалбаки ўзбек паспорти билан учиб келган қозоғистонлик аёлни ушлашди

Лионель Мессининг акаси Аргентинада ноқонуний равишда қурол сақлагани учун ҳибс қилинди>>

4 октябрь куни Лионель Мессининг катта акаси Матиас Месси Аргентинада ноқонуний равишда қурол сақлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди

Мутахассис фикри: Россия ва Ўзбекистон Ипак йўли брендини олға суриши керак>>

"Ростуризм" раҳбари ўринбосари Сергей Корнеевнинг фикрича, Ўзбекистон россиялик дам олувчиларни визасиз тартиб, юқори даражадаги хавфсизлик, анъанавий меҳмондўстлик ва валюталар билан айирбошлаш ҳақидаги келишув билан ўзига тортади

Жаҳон банки Осиё давлатлари иқтисодиётининг ўсиш башоратларини туширди>>

Жаҳон банки 2015 ва 2016 йилларда Осиё иқтисодиётларининг ривожланиш даражаси бўйича салбий башоратлар берди

ЕИ Туркия фуқароларига нисбатан визасиз режим жорий қилиши мумкин>>

Европа Иттифоқи Туркия фуқароларига нисбатан визасиз режим жорий қилиши мумкин

Пентагон Россияни Суриядаги фуқаролар урушини кескинлаштириб юборганликда айблади>>

Россия Суриядаги мухолифатнинг кучига таъсир кўрсатиш йўли билан мамлакатда фуқаролар урушини кескинлаштириб юборди, деб маълум қилмоқда АҚШ Мудофаа вазири Эш Картер