"Ливерпуль” клуби бош мураббийи Брендан Рожерс “Эвертон”га қарши ўйиндан кейин истеъфога чиқарилгани хабар қилинганди.

The Telegraph нашри маълумотига кўра, эндиликда Рожерс шартнома муддатидан аввал бекор қилингани учун товон пули сифатида 7 миллион фунт олади.

Маълумот учун, 42 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган эди.

Хабарларга кўра, унинг ўрнини Юрген Клопп эгаллайди.