«Лужники» стадиони ҳудудида чиққан ёнғин бартараф этилди

Спорт 05 Октябрь 2015 1557

Москвадаги "Лужники" ўйингоҳи ҳудудида чиққан ёнғин бутунлай ўчирилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берган.

Аниқлик киритилишича, бу ҳодиса майдон ичида юз бермаган. Стадион яқинидаги бўлимлардан бирида ёнғин чиққан.

"Қурилиш чиқиндилари сақланаётган 20 кв м майдондан иборат ҳудудда рўй берган ёнғин Москва вақти билан соат 12:39да ўчирилди", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, 5 октябрь куни кундузи Москва шаҳридаги "Лужники" спорт комплекси ҳудудидаги стадионда ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ушбу стадион 1956 йилда қурилган, 2018 йилги ЖЧ учун 2013 йилда қайта таъмирланган. Стадионга "Лужники" олимпия мажмуаси эгалик қилади.

Стадион сиғими 78 360 ўриндан иборат бўлиб, бу стадионда Россия терма жамоаси ўз уй ўйинларини ўтказиб келади.

Кўпроқ янгиликлар