“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси вакиллари 2015 йил мобайнида республика бўйича 1 887 767 оилани ўрганди. Бу ҳақда “Оила даврасида” газетаси ёзмоқда.

Маълум қилинишича, маҳалла посбонлари мазкур оилаларни ўрганиб, улар одам савдоси муаммоларига дуч келган-келмаганликларини аниқлаштириб чиқдилар.
Маълум бўлишича, ушбу оилаларнинг 726.2 мингдан зиёд аъзолари хорижга ёки республиканинг бошқа ҳудудларига кетган.

Шулардан 668 297 нафар киши ишлаш учун кетган экан.
Ўрганиш даври мобайнида 297 188 нафар фуқаро доимий яшаш манзилига қайтиб келган.