Индонезия ҳудудидаги ўрмон ёнғинлари туфайли қўшни Малайзияда заҳарли тутунлар тарқалди.

Бир қатор туманларда хавфлилик даражасининг юқори кўрсаткичлари қайд этилган. Бундан ташқари, мамлакат ҳудудидаги бир қанча аэропортлар ҳаракати кўриш имкониятлари пасайгани туфайли тўхтатилган.

Шунингдек, Малайзия ҳудудидаги барча мактаблар 2 кунга ёпилган.