5 октябрь куни кундузи Москва шаҳридаги "Лужники" спорт комплекси ҳудудидаги стадионда ёнғин чиқди.

"Бу маълумот тўғри. Ёнғин ҳудудига ўт ўчирувчи қисмлар юборилди", дея тасдиқлайди РИА Новости манбаси.

Республика фавқулодда вазиятлар хизмати ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.

Гувоҳларнинг воқеа жойидан олган суратларида стадион осмонига қуюқ тутун ўрлаётганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, ушбу стадион 1956 йилда қурилган, 2018 йилги ЖЧ учун 2013 йилда қайта таъмирланган. Стадионга "Лужники" олимпия мажмуаси эгалик қилади.

Стадион сиғими 78 360 ўриндан иборат бўлиб, бу стадионда Россия терма жамоаси ўз уй ўйинларини ўтказиб келади.
Майдон ҳажми 108Х68.