New York Times АҚШнинг ИШИДга қарши курашни фаоллаштириш режасидан бохабар бўлди

Жаҳон 05 Октябрь 2015 3510

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ҳудудида ИШИДга қарши курашни фаоллаштиришни кўзламоқда. Бу ҳақда New York Times Пентагон ва Оқ уйдаги ахборот манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

ИШИДнинг норасмий пойтахти саналувчи Раккага босимни кучайтириш мақсадида Сурия шимоли-шарқида янги фронтни очиш Вашингтон режасидан ўрин эгаллаган. Нашр маълумотига кўра, АҚШ президенти Барак Обама ҳужумкор операцияларни тезлаштиришга қаратилган икки қадамни ташлашга рухсат берди.

Жумладан, у илк марта қуролланган Сурия муҳолифатига тўғридан-тўғри бир қатор ҳарбий аслаҳаларни етказишга қарор қилди. Шунингдек, Барак Обама жангарилар позицияларига авиазарбалар бериш жадаллигини кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Мазкур чоралар 3-5 минг муҳолифат жангчиларининг 20 минг нафарлик курд жангарилари билан бирга коалиция авиацияси кўмагида Раккага ҳужум амалиётини ўтказиш мақсадида кўрилмоқда. Вашингтон фикрича, операция ИШИД гуруҳи таъминот олаётган Туркия-Сурия чегараси устидан назорат ўрнатишга ҳам хизмат қилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар