Newsweek: Ал-Қоида Россия ҳарбий асирлари учун пул тўлашга тайёр

Жаҳон 05 Октябрь 2015 8319

"Ал-Қоида" билан алоқада бўлган "Фронт аль-Нусра" жангарилар гуруҳи Сурияда асирга тушган рус аскарлари учун мукофот пули эълон қилди. Бу ҳақда Newsweek жангариларнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги хабарига асосланиб маълум қилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, жангарилар ҳар бир рус ҳарбий асири учун миллион сурия фунти (5,3 минг АҚШ доллари атрофида) тўлашга тайёр.

Бошқа бир “диний етакчи” бўлмиш Абдуллоҳ ал-Мухайсий россиялик ҳарбийларга видеомурожаат этар экан, “Сурия сизнинг қабрларингизга айланади”, деб айтган.

“Эҳ руслар, сизлар Афғонистонни унутдингизми? Янги ботқоққа ботишни истайсизларми? Шом одамлари сизга қарши чиқишмоқда”, — деб ёзади жангарининг сўзларини нашриёт.

Кўпроқ янгиликлар