Ўзбекистонда ўрмондан фойдаланишни назорат қилиш ва бунинг учун тўлов ундириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Ҳужжатда ўрмонлардан фойдаланишни тартибга солиш, унинг ресурсларидан оқилона, чекланган миқдорда фойдаланиш, бунинг давлат томонидан назорат қилиниши тартиби белгилаб берилган.