"ПСЖ" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Педру Паулета парижликлар жамоаси сафида энг кўп гол уриш бўйича ўзи томонидан ўрнатилган рекорд швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимович томонидан янгиланганига муносабат билдирди.

"Ҳар қандай рекорд бир кун келиб, янгиланади. Мен ўз рекордим Златан томонидан янгилангани учун хурсандман. Бундан ҳатто фахрлансам арзийди!

Қолаверса, бу рекорд "ПСЖ"нинг ашаддий рақиби "Марсель"га қарши ўйинда янгилангани кишини хурсанд қилади. Златан Роналду ва Месси қаторида бугунги куннинг энг кучли футболчисидир.

Роналду ҳам ўтган йили менинг терма жамоада кўп гол уриш бўйича кўрсаткичларимни янгилаганди.

Мен ўз тахтимни бундай 2 кучли футболчига бўшатиб берганимдан мамнунман", дейди Паулета.

Эслатиб ўтамиз, кеча Златан Иброҳимович «ПСЖ»да 110-голини уриб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.