Россия Суриядаги мухолифатнинг кучига таъсир кўрсатиш йўли билан мамлакатда фуқаролар урушини кескинлаштириб юборди, деб маълум қилмоқда АҚШ Мудофаа вазири Эш Картер. Бу ҳақда reuters маълум қилди.

Картер Москванинг Сурия президенти Башар Асадга кўрсатаётган ёрдамини “гўёки чўкаётган кемага ўзини боғлагандек”, деган ўхшатмасини ёзади агентлик.

Эслатиб ўтамиз, илгари етти мамлакат (Франция, Германия, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ) Россиядан мухолифат кучларига зарба бермаслигини сўраган эди.