Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ Киевнинг янги мудофаа қуроллари етказиб бериш бўйича сўровини ижобий қаноатлантиргани ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда УНИАН.

Бундан ташқари, Порошенко бу ишларни “Украина томонининг олиб борган дипломатик маҳорати”, деб баҳолаган.

Украинанинг АҚШ билан чегарани назорат қилувчи тизим жиҳозларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилгани олдин хабар берилган эди.