Киев Луганск ва Донецк халқ республикалари билан суҳбат олиб бормайди. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Константин Елисеев матбуот-анжуманида айтиб ўтди. 

Елисеев Киев назоратида бўлмаган ҳудудларда "айни пайтда жангарилар ҳаракат қилмоқда, биз улар билан суҳбат олиб бормаймиз ва нуқта", деб айтди.

Шунинг учун Украина "амнистия, Донбасснинг алоҳида мақоми ҳақидаги қонунларни ҳамда маҳаллий сайловларни ўтказиш учун алоҳида тартиб ҳақидаги мавжуд қонунга ўзгартиришлар киритмайди". "Биз буларни ноқонуний сайланган ҳукумат вакиллари билан қила олмаймиз"", деб айтди Елисеев.