Португалиядаги парламент сайловларида ўнг марказчилар ғалаба қилди

Жаҳон 05 Октябрь 2015 1064

4 октябрь куни Португалияда парламентга сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов участкалари эрталаб соат 8.00да очилган, овоз бериш кечки соат 19.00га қадар давом этган.

Бугун Португалия ўнг марказчилари коалицияси (Социал-демократик партия - СДП) ғалабани нишонлашди. Бу коалиция сайловчиларнинг 37 фоизи ишончига сазовор бўлган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, энди бу коалиция мамлакатда кескин иқтисодий ислоҳотлар ўтказади ва солиқларни оширади.

Бу коалицияга сайлов пайтида асосий рақиб бўлган Антониу Кошта раҳбарлигидаги Социалистик партия (СП) 32 фоиз овоз олган. Мухолифатдаги бу партия раҳбари коалиция раҳбари ва амалдаги бош вазир Педру Пассуш Коэльюни ғалаба билан табриклади.

Коэлью ислоҳотлар масаласида бошқа партиялар билан ҳамкорлик қилишини билдирган.

Маълум қилинишича, кейинги 2,5 йил давомида Португалияда ишсизлик кўрсаткичлари ёмонлашган. Таҳлилчилар мамлакатнинг иқтисодий аҳволи яқин вақт ичида тикланиши даргумонлиги ҳақида фикрлар билдиришмоқда.

Шунга қарамасдан, айни вақтда иқтисодий кўрсаткичлар нисбатан ўса бошлаган.

Сайловларда 13та сиёсий партия ҳамда 3та коалиция иштирок этган.

Маълумот учун, Португалияда овоз бериш ҳуқуқига 9,6 млн фуқаро эга.

Португалия фуқаролари 230 ўринли бир палатали парламентга - Республика йиғинига депутатларни 4 йил муддатга сайлайди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар