Якшанба куни Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 59 фоизи иштирок этди. Бу ҳақда марказий сайлов қўмитаси раиси Туйғунали Абдраимов якуний матбуот анжумани чоғида баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, овоз беришга сайлов участкаларига 1 млн 557 минг 442 киши ташриф буюрган.
Сайлов натижаларига кўра Социал-демократик партия 27.4, “Республика — Ата-Журт” 21 фоиз, “Қирғизистон” партияси 12.8 фоиз, “Онугуу-Прогресс” 9.3 фоиз, “Бир Бўл” 8.5 фоиз, “Ота-Макон” 7.7 фоиз овоз тўпладилар.