“Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти шифохонаси жангарилар назоратида бўлганлиги ҳақидаги маълумотига раддия берди

Жаҳон 05 Октябрь 2015 2885

“Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти Қундуз губернатори Ҳамдулла Данишининг ташкилот шифохонаси “Толибон” жангарилари қўл остида бўлганлиги ҳақидаги маълумотини муҳокама этишди. Бу ҳақда ташкилотнинг Қобулдаги бўлими менежери Кейт Стегман NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Қундуз губернатори Ҳамдулла Даниши “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти шифохонаси “Толибон” жангарилари базаси бўлганлиги ҳақида илгари маълум қилиб ўтган эди.

“Биз шифохона авиазарбага учраган пайтида унинг ичида “Толибон” жангарилари бўлганлиги ёки қандайдир отишма содир бўлганлиги ҳақидаги ҳар қандай маълумотни инкор этамиз”, — деб таъкилаган у.

Кўпроқ янгиликлар