«Россия 24» телеканали ўз эфирида Россия бомбардимончи самолётлари учун Суриядаги об-ҳаво маълумотини намойиш қилди. Телеканалнинг таъкидлашича, мамлакатни бомбардимон қилиш учун вақт "қулай" танланган. "Октябрь Сурияда парвозлар учун – жуда қулай ойдир. Бироқ атмосферанинг етарлича очиқмаслиги операцияларни ўтказиш учун жиддий тўсиқ бўлмаслиги керак", деб айтди телебошловчи.