Сурия учун ўқ-дори ва қурол-аслаҳа ортилган Россиянинг "Цезарь Куников" номли катта десант кемаси Қора денгиз бўғозларидан ўтиб, Ўрта Ер денгизига чиқди. Бу ҳақда кеманинг Босфор кўрфази орқали ўтаётганган суратларини чоп этган турк ОАВларига иқтибос келтирган ҳолда BGNnews портали маълум қилди.

"Цезарь Куников" кемаси Сурия ҳукумати армияси учун ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича операцияда иштирок этмоқда. Ушбу операция "Сурия экспресси" деган норасмий номга эга.

Кузатувчиларнинг фикрича, кема Суриянинг Тартус портига йўл олган. Айнан бу ерда Россия ҳарбий-денгиз флоти кемаларини моддий-техник таъминоти пункти жойлашган. 

Айни пайтда Шарқий Ўрта ер денгизида Россия флотининг машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Машғулотлар 30 сентябрдан бошланган ва 7 откябрда тугайди.

"Цезарь Куников" катта ўлчамдаги 775-лойиҳа кемаси бўлиб, Қора денгиз флоти таркибида хизмат ўтайди. Кема десант ташлашдан ташқари, турли юкларни етказиб бериш, мина тўсиқларини қўйиш ва гуманитар операцияларни ўтказишда ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, кемадан ҳарбий ташишларни амалга ошириш, кема ва флот қисмларини таъминлашда фойдаланилади.