Россия Туркиянинг ҳаво чегарасини бузганлигини тан олди

Жаҳон 05 Октябрь 2015 5381

Россиянинг Туркиядаги элчихонаси ўз ҳарбий самолётлари ушбу мамлакат ҳаво чегаралари дахлсизлигини бузганлигини тан олди. Бу ҳақда дипломатик миссия матбуот котиби Игорь Митяков Интерфакс агентлигига хабар берди.

“Бундай кўнгилсизлик дарҳақиқат содир бўлди. Шанба куни Россия элчиси Андрей Карловнинг Туркия ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Аҳмат Мухтор Гун билан суҳбати бўлиб ўтди, улар бизга нота топширишди”, - деди у.

Тушунтирилишча, Туркиянинг Москвадаги элчихонаси ҳарбий атташесига тушунтиришлар берилган.

Кўпроқ янгиликлар