Саудия Арабистони ўз нефтига чегирмаларни оширди

Иқтисодиёт 05 Октябрь 2015 2368

Саудия Арабистони ўзи ишлаб чиқараётган нефть харидорлари учун чегирмалар миқдорини оширди. Saudi Aramco компанияси прайс-листида Осиёга етказмалар нархи баррелига 1.7 долларга туширилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Saudi Aramco мамлакатнинг нефть хом ашёси етказиб берувчи асосий компанияси ҳисобланади.
Шу тариқа, Саудия Арабистонининг жаҳон бозорига чиқараётган нефти Дубайникидан 1.6 долларга арзонроқ бўлади. Шу йўл билан ушбу мамлакат халқаро энергетика бозоридаги улуши учун курашмоқда.

Кўпроқ янгиликлар