Alibaba Group асочиси Жек Ма ва хитойлик рассом Цзэн Фаньчжи ҳаммуаллифликда чизган “Жаннат” деб номланган сурат Sotheby's аукционида 42,2 млн гонконг долларига (5,4 млн АҚШ доллари атрофида) сотилди. Бу ҳақда WSJ хаба бермоқда.

Мойбуёқ билан чизилган суратда Ер сайёраси тасвирланган. Харидор хитойлик табдиркор ва филантроп Цянь Фенглей бўлди.

Суратнинг якуний баҳоси кутилганидан 21 марта зиёд бўлди. Сотувдан тушган пул халқаро табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти — Paradise ҳисобрақамига ўтказилди.