Сурия ахборот вазири: Россиянинг авиазарбалари террорчиларнинг кескин реакциясига учради

Жаҳон 05 Октябрь 2015 6773

Россиянинг Суриядаги ҳарбий-ҳаво операцияси АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбаларидан фарқли ўлароқ, террорчилик гуруҳлари бошлиқларининг кескин реакциясига учради, деб айтди Сурия ахборот вазири Ўмран Аз-Зоубий Сурия миллий телеканалига берган интервьюсида.

"Россиянинг Сурияда террорчилар позицияларига бераётган авиазарбалари террорчилик гуруҳи ва уларни ҳимоя қилувчиларнинг бонг уришларига туртки берди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари "ИШИД"га қарши авизарбалар берганда эса бирорта ҳам гуруҳ лом-мим демаганди", деб айтди Аз-Зоубий.

Аз-Зоубийнинг айтишича, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг "ИШИД"га қарши ҳаракатлари самарасиз бўлган ва ҳеч қандай натижа бермаган. Унинг таъкидлашича, бу зарбалар террорчиларни йўқ қилиш учун эмас, балки "уларнинг Сурияда кўпроқ бўлиши истагига" йўналтирилган.

Вазирнинг айтишича, Россиянинг илк авиазарбаларидан кейиноқ ОАВларда ҳалок бўлган болалар ва барбод қилинган инфратузилма ҳамда Россияга қарши таҳдидлар ҳақида ташвиқотлар пайдо бўлди. "Баъзи ОАВлар нотўғри ва ёлғон маълумотни ишлатишга ҳаракат қилмоқда ва Россияга таҳдид қилмоқда", деб айтмоқда вазир.

Кўпроқ янгиликлар