Дамашқ Россия ва Сурия ҳарбийларининг террорчилик гуруҳларига қарши биргаликдаги ҳаракатлари муваффақиятли тугашига ишонч билдирди.

"Менда бунга заррача ҳам шубҳа йўқ ва бунинг сабаби оддий – Россия ўз ҳаракатларини Сурияда террорчиликка қарши курашаётган ягона куч – Сурия армияси билан мувофиқлаштирмоқда", деб айтди Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим Ливаннинг "Ал-Моёдин" телеканалига берган интервьюсида.

Россия Сурия президенти Башар Асаднинг мурожаатига асосан 30 сентябрдан Сурияда "ИШИД" террорчилик гуруҳи объектларига аниқ авиазарбалар бериб келмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия авиацияси жангариларнинг бошқарув тизими, моддий-техника таъминоти ва террорчи-ҳудкушларни тайёрлаш инфратузилмаларига катта талофат етказган.

Нишонлар Россия ва Суриянинг разведка маълумотлари асосида танланади.