Суриядаги Ҳмаймим авиабазасида Россиянинг Су-30СМ қирувчилари жойлаштирилди

Жаҳон 05 Октябрь 2015 4601

Суриянинг Латақия шаҳри яқинидаги Ҳмаймим авиабазасида Россиянинг Су-30СМ қирувчилари жойлаштирилди. Бу ҳақда Россия ҳаво космик кучлари вакили Игорь Климов баёнот берди.

"Бу тортиши векторини ўзгартирса бўладиган юқори манёврли қирувчидир. Ҳаво космик кучлари қуролланишига бир неча йил муқададм келтирилган ", — тушунтирди Климов журналистларга.

Самолет "4++" авлодига мансуб бўлиб, ҳаводаги ва ердаги объектларни йўқ қилиш ҳамда ҳавода вазиятни назорат остига олишга хизмат қилади.

Кўпроқ янгиликлар