Россиянинг Суриядаги ҳарбий компанияси нефть нархининг ошишига олиб келади. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Қувайт бошлаб берган нефть нархининг тушиши Россия иқтисодиётига ўта салбий таъсир ўтказди.

Агар бу тенденция кейинги йилгача сақланиб қолса, “россияликларда ўз етакчиларга кўплаб саволлар туғилади”.
Айни пайтда жаҳон бозорларига ҳар куни 2 млн баррель ортиқча нефть етказиб берилаётганига қарамай, етакчи ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришни режалаштирмаяпти.

Муаллифнинг фикрича, Суриядаги ҳаракатлари билан Россия АҚШ билан ўрин алмашмоқчи. Айни пайтда АҚШ Россияни банкротлик ёқасига олиб бормоқчи, бу эса Москвани қониқтирмайди.