Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида халқаро тоифадаги Hyatt Regency меҳмонхонаси фойдаланишга топширилади.

Туркиянинг Apeas Muhendislik Insaat Taahhut ve Dis Ticaret A.S компанияси 2016 йил 1 июлига қадар 205 млн долларлик лойиҳанинг ҳал қилувчи босқичи ўлароқ ички дизайн ва муҳандислик ишларини амалга оширади. Шунингдек, 301 ўринли янги меҳмонхона замонавий мебель билан жиҳозланади.

2012 йил апрелида Hyatt International Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди билан янги Hyatt International Tashkent меҳмонхонасининг қурилиши борасида шартнома имзолаган эдилар. Қурилиш ишлари кейинги йил ўрталарида якунланиши айтилмоқда.
Меҳмонхонадаги 301 хонадан 44таси люкс ҳисобланади.