Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов кейинги ҳафтада Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради.

Туркманистон ҳукумати мажлисида мамлакат раҳбарининг 7-8 октябрь кунлари Ўзбекистонга қиладиган сафарига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинган.

Ушбу ташриф олий даражадаги ўзбек-туркман музокаралари доирасидаги навбатдаги учрашув бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон президенти ушбу келишув доирасида 2014 йилнинг 23-24 октябрь кунларида Туркманистонда бўлиб қайтганди.