АҚШнинг Яқин Шарққа нисбатан тутаётган сиёсатида Америка президенти Барак Обаманинг лаёқатга эга эмаслиги намоён бўлмоқда, деб ёзди The Washington Times.

Муаллиф Тэмми Брюснинг қайд этишича, дастлаб Обама Украинадаги урушда унга ёрдам беришдан воз кечди, энди эса Сурияга нисбатан ҳеч қандай чора қўллай олмаяпти. Журналист президентнинг Ливиянинг Бенгази шаҳридаги АҚШ элчихонасига уюштирилган ҳужум ва “Эрон капитуляциясига нисбатан” ҳаракатсизлигини ҳам муҳокама қилди.

Нашрнинг қайд этишича, бу ҳолат Россия президенти Владимир Путинга: келинг ва нимани хоҳласангиз, шуни қилинг, деган сўзларни айтишдек гап. The Washington Times колумнисти Россия Сурияда ҳарбий кампанияни бошлаб, ғарб мамлакатлари билан муносабатларда келгусидаги ҳаракатлари учун мустаҳкам асосни тайёрлаб олмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилган Барак Обама ва Жон Керри Россия режалари ҳақида заррача ҳам тушунчага эга эмаслигини намоён этди, дея таъкидлаб ўтди Тэмми Брюс.
Президент БАрак Обаманинг беқарорлиги сабабли ИШИДга қарши кураш АҚШ ва Франция елкасидан нарига ўтмаяпти, Россия эса ўз манфаатларини илгари суришга муваффақ бўлмоқда, деб ҳисоблайди колумнист.