Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясида жойлашган кимёвий заводда рўй берган портлаш натижасида етти киши жароҳатланди, 70 нафарга яқин ўт ўчириш ходимлари ёнғинга қарши кураш олиб бормоқда, дея хабар берди Хитой марказий телевидениеси (CCTV).

Телаканал маълумотларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 9:52 (Тошкент вақти билан 6:00)да Шаосин шаҳар округидаги кимёвий заводда содир бўлди. Ҳодисага нитрохлорбензол билан боғлиқ кимёвий реакция сабаб бўлгани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, портлаш содир бўлган завод яқинида ҳарорат таъсирида енгил аланга оладиган 50 тоннага яқин натрий хлорат ва бошқа кимёвий моддалар сақланаётган омборхона жойлашган.
Жароҳатланган етти завод ишчиси шифохонага жойлаштирилди. Ҳодисани бартараф этиш ишлари давом этмоқда.