Хитойнинг жанубидаги Гуандун вилоятида авж олган “Мучжигэ” тайфуни оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 215 киши жароҳат олди. Хитой марказий телевидениесининг маълум қилишича, вилоятдан 30 минг киши эвакуация қилинган.

Маҳаллий матбуотда таъкидланишича, “Мучжигэ” 1949 йилдан буён энг вайронкор тайфун бўлди. Гуанчжоу шаҳри ҳукумати 4 октябрь кечаси 410 минг оила электр қувватисиз, яна 480 минг киши сувсиз қолганини айтмоқда.