ЮНЕСКО раҳбари Ирина Бокова ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳлар Яқин Шарқ ҳудудида "маданий тозалаш" жиноятларини амалга ошираётгани ҳақида чиқиш қилди. Бу ҳақда The Indepdendent нашрида ёзилган.

Унинг айтишича, жангарилар кейинги бир неча йил давомида инсоният маданий меросига қарши кенг кўламли вайронагарчиликларни амалга оширган.

"Мен буни "маданий тозалаш" деб атайман. Маданий ёдгорликларни йўқ қилиш билан шуғулланаётганлари уларнинг кимлигини кўрсатмоқда", дейди Бокова.

Бироз олдинроқ, ИШИД жангарилари Суриянинг қадимий Пальмира шаҳридаги "Ғалаба арки"ни портлатиб, бутунлай йўқ қилиб юборишгани ҳақида хабар берилганди.

ЮНЕСКО раҳбари бу воқеани 2013 йилда Малидаги Тимбукту шаҳри йўқ қилиниши ва ундан 10 йил олдин Афғонистонда Будда ҳайкали портлатилиши билан қиёслаган.

Нашрда ёзилишича, қадимий обидаларни тунаш ИШИДнинг молиявий таъминоти манбаларидан бири ҳисобланади.

Шу йилнинг февралида БМТ Ироқ ва Суриядаги маданий обидалардан олиб чиқиб кетилган бойликларнинг савдосига йўл қўймасликка чақирганди.

"Биринчи навбатда БМТ Хавфсизлик кенгаши Суриядаги сиёсий инқирозни бартараф этиш билан шуғулланиши керак", дея қайд этади Бокова.