Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жойлашган “Чегарасиз шифокорлар” гуманитар ташкилотининг тиббий маркази бомбардимон қилиниши учта мустақил комиссия томонидан тафтиш қилинмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Давлат Департаменти вакили Марк Тонер маълумот берди.
“АҚШ мудофаа вазирлиги, НАТО миссияси ва яна бир қўшма АҚШ-Афғонистон комиссияси тафтиш ўтказмоқда, - деди у. – Бу жуда мураккаб вазият. Биз маълумот тўплашда давом этмоқдамиз”.

Яна бирор текширув ўтказилиши мумкин-мумкин эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Тонер “ҳозирча шу уч тафтишнинг ўзи етарли” эканлигини таъкидлади.