28 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига иккита қўлбола ёнувчи ускуна ташланган эди. Бугун онлайн нашрларда пайдо бўлган ахборотга кўра, элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари консуллик бўлими бошлиғи билан келишмай қолгани ҳақида ёзилди.

Таъкидланишича, “Молотов коктейли”нинг отилиши билан боғлиқ кўнгилсизлик юзасидан АҚШ Давлат Департаменти тафтиш ўтказмоқда. Ушбу текширувлар жараёнида, жумладан, коллектив ичидаги мана шундай зиддиятлар ҳақида ҳам маълумотлар тўпланмоқда.