АҚШнинг Lockheed Martin компанияси армияга мўлжалланган ҳарбий лазерлар ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда компаниянинг сайти орқали хабар қилинди.

2014 йил апрелида компания АҚШ армиясидан ишланмалар учун шартнома олган эди. Лойиҳа доирасида 60 кВт қувватга эга лазер синовдан ўтказилган эди. Эндиликда ускунанинг қуввати 120 кВт га кўпайтирилди.

Ишланма бошқарилмайдиган ракеталарни тўхтатишда қўлланиши мумкинлиги айтилмоқда.