Кучли ёмғир ёғиши натижасида келиб чиққан тошқин оқибатида АҚШнинг Жанубий ва Шимолий Каролина штатлари ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакили хабар бермоқда. Аввалроқ 8 нафар киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинган эди.
Айни дамда ҳудудда кучли ёмғир тўхтаган, бироқ сув ҳамжи ҳамон ўша-ўша бўлиб, қалтислигича турибди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, штатларнинг марказий қисмидаги тўртта тўғонда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Қутқарувчилар маҳаллий аҳолини хавф юқори бўлган туманлардан кўчиришмоқда. Минглаб одамлар электр қуввати ва тоза ичимлик сувисиз қолмоқда.