Актриса ва модель, 1994 йилги “Дунё гўзали” Айшвария Рай узоқ танаффусдан сўнг катта кинога ўтди. Келаётган жума куни “Биргаликда жалб этиш” (Jazbaa) фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Айшвария ушбу фильмда бош роллардан бирини ижро этган.

"Собиқ актёрлар бўлмайди, - деган Айшивария катта экранларга қайтишини изоҳлар экан. – Мен янги фильмнинг ҳар бир лаҳзасидан роҳатландим ва ўйлайманки, у томошабинларга манзур келади”.

Актриса қўшимча тарзда, унинг озишига оқсилли парҳез ёрдам бергани, ҳар куни саккиз стакан сув ичиши ва йога билан шуғулланишини айтиб ўтган.