Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри полицияси йигирма олти ёшли покистонлик такси ҳайдовчиси Умар Ажмалнинг олийжаноблиги учун мақтов ёрлиғи топширди.
Ҳайдовчи ишдан уйга қайтаётганида машинасининг орқа ўриндиғида дипломатни кўриб қолади. Уни очиб ҳам кўрмай шаҳар назорат идорасига мурожаат қилади.
Нозирлар эса унинг эгаси Саудия Арабистонидан келган ишбилармон эканини аниқлашади. Дипломатни эгасига қайтаргач, унда 125 минг реал (тахминан 33 минг доллар. – kun.uz) ва қимматбаҳо буюмлар борлиги маълум бўлди.
Ёш такси ҳайдовчисининг ҳалоллигига қойил қолган саудиялик ишбилармон унга катта миқдорда суюнчи ҳадя қилди.

Манба: muslim.uz