Бельгия қирғоқлари яқинида танкер билан тўқнашиб кетган юк кемаси чўкиб кетди

Жаҳон 06 Октябрь 2015 1849

Бельгия байроғи остида сузган юк кемаси 6 октябрга ўтар кечаси Шимолий денгиздаги Бельгиянинг Зебрюгге тумани ҳудудида суюқлик ташувчи танкер билан тўқнашиши натижасида чўкиб кетди. Мазкур кема бортидаги 12 нафар экипаж аъзоларининг барчаси қутқариб олинди, дея маълумот берди Ғарбий Фландрия провинцияси губернатори Кар Декалюве.

Кеманинг қандай юк ташигани, танкерга қай даражада шикаст етгани ва тўқнашув натижасида кимнингдир жароҳат олгани тўғрисида хабар қилингани йўқ.

Декалюве сўзларига кўра, мутахассислар денгиз транспорти воситалари тўқнашувидан атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлашга киришишган. Авария содир бўлган ҳудудда Бельгия ва Нидерландия қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар