Чагаев ва Окендо ўртасидаги реванш жанг бекор қилинди

Спорт 06 Октябрь 2015 4739

Промоутер Тимур Дугазаев WBA таснифи бўйича ўта оғир вазнда мунтазам чемпион Руслан Чагаев (Ўзбекистон, 34-2-1, 21 та нокаут) ва Фрес Окендо (Пуэрто-Рико, 37-8, 24 та нокаут) ўртасидаги реванш жанг бекор қилинганини маълум қилди.

"17 октябрда Германиянинг Кил шаҳрида бўлиши керак бўлган жанг пуэрториколик боксчи елкасидан жароҳат олгани туфайли бекор қилинди", деб айтмоқда Чагаевнинг промоутери.

Дугазаевнинг айтишича, Чагаев 17 октябрда рингга чиқмайди, чунки икки ҳафта ичида унга барча жиҳатлар бўйича мос келадиган рақибни топиш жуда мураккабдир.

"Русланнинг кейинги тақдирини WBA ҳал қилади, чунки айнан у жангни белгилаган. Чагаевнинг чемпионлик камари учун мажбурий рақиби Лукас Браун ҳисобланади", деб таъкидламоқда Дугазаев.

Аввалроқ, ўтган йилнинг июлида Чагаев Грознийда бўлиб ўтган Окендога қарши жангда очколар (115:113, 115:113, 114:114.) бўйича ғолиб бўлганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар