Чикаго мусулмонлари ташкилоти ислом ҳақидаги билимларни кенгайтиришни истаганлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Muxlis.uz  портали. "Одамлар мусулмонларни яхши билишмайди, масжидда ҳам ҳеч қачон бўлишмаган. Буни ташриф буюрганлар кузатувидан билса бўлади",- дейди катта Чикаго исломий ташкилотлар иттифоқи ижрочи директори Табассум Халим.
“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этганлар масжидлар билан танишдилар, жамоат намозлари қан тартибда ўтказилишининг гувоҳи бўлишди, маъруза тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Акция Напервилл, Уитон, Дес-Плейнс ва Либертивиллдаги масжидларда ўтказилди.